Валюталар курси:
    usd/kzt 467.99 eur/kzt 488.82

    rub/kzt 7.7 cny/kzt 65.06
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-22-24℃

Президент сайлови: Миллий волонтёрлик тармоғи Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини кўрсатди

5 Октябрь, 16:37

ASTANA. Кazinform – Миллий волонтёрлик тармоғи навбатдан ташқари президентлик сайловига Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини кўрсатди, деб хабар беради Кazinform.

Бугун пойтахтда миллий волонтёрлик тармоғининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда мамлакат волонтёрлар ҳамжамияти бир овоздан Қасим-Жомарт Тоқаевни 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига номзод сифатида кўрсатди.

– Шу йиллар давомида Давлат раҳбари волонтёрлик соҳасидаги барча муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Шунингдек, у волонтёрлар ва волонтёрлик ташкилотларининг фаолияти ва меҳнатини юқори баҳолади. Президент волонтёрларга катта ишонч билдиради, Давлат раҳбарининг кўмаги бизни руҳлантиради. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ишонч билдириш ваколатимиз мамлакатни ободонлаштириш ва халқимиз манфаатларини таъминлашга қаратилган. Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган давлат дастурлари ва ислоҳотлар самарасини барча қозоғистонликлар кўрмоқда. Президентимиз волонтёрлик ҳаракатини қўллаб-қувватлайди, шунинг учун биз ҳам Президентимизни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Миллий волонтёрлик тармоғи раҳбари Вера Ким.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 200 мингдан ортиқ волонтёрларга эга 600 дан ортиқ волонтёрлик ташкилоти фаолият юритмоқда.

Фото: аqorda.kz


Новости по теме