Президент сайлови: Қозоғистон Фуқаролик альянси Тоқаев номзодини қўллаб-қувватлади

5 Октябрь, 18:40
Президент сайлови: Қозоғистон Фуқаролик альянси Тоқаев номзодини қўллаб-қувватлади

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Фуқаролик альянси амалдаги Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни президентликка номзодини кўрсатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«1 сентябр куни Давлат раҳбари ўз мурожаатида президент сайлови кузда бўлиб ўтади, деган пайтдан бошлаб, менга, Қозоғистон фуқаролар альянси президенти, ассоциациямизнинг юқори лавозимли шахси сифатида кўпчиликни сўровлар ва телефон қўнғироқлари келиб тушди. Улар биздан нафақат Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига амалдаги Давлат раҳбари номзодини кўрсатишимизни сўраяпти, балки талаб қилаяпти», — деди ташкилот конференциясида Бану Нурғазиева.

Қозоғистон Фуқаролик альянси президенти вилоятлардан келган хатлардан бирини ўқиб чиқди ва Қозоғистон Фуқаролик альянси Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги баёнотни кун тартибига қўйди.

Овоз бериш натижаларига кўра, барча 26 аъзо-вакил ёқлаб овоз берди.

Бунгача «Фахрийлар ташкилоти» республика жамоат бирлашмаси Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини президент сайловига номзод сифатида кўрсатган эди.

Фото: аqorda.kz

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Янгиликлар