Президент сайлови арафасида Қозоғистонда «Адолатли сайловлар учун» штаби ташкил этилди

None
ASTANA. Kazinform – 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Республикаси Президенти сайлови арафасида «Адолатли сайловлар учун» штаби ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон Адвокатлар иттифоқи янги ташаббус билан чиқди.

Бундан кўзланган мақсад сайловолди ташвиқоти жараёнида ҳуқуқшунослар билан ҳамкорликда конституциявий ислоҳотлар қоидалари ва сайлов жараёнини аҳолига кенг тушунтиришдан иборат.

«Сайловни ўтказиш жараёни, қонун талабларини халққа содда тилда тушунтирамиз. Шу мақсадда Астанада махсус штаб ташкил этдик. У 7 кишидан иборат, мен раисман. Штабнинг барча аъзолари ҳуқуқ соҳасидаги малакали мутахассислардир. Шунингдек, барча вилоят марказларида штабимизнинг филиали ташкил этилади. Сайловни ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талабларини аҳолига тушунтириш билан бирга, аҳолини ўйлантираётган саволларга ҳам жавоб берамиз. Тушунтириш ишлари, қонунчиликка оид маслаҳатлар, фуқароларнинг саволларига жавоб бериш онлайн режимда амалга оширилмоқда. Керак бўлса, муаммо бўлса, у ерга учиб, ёрдам берамиз»

, — деди Қозоғистон ҳуқуқшунослар иттифоқи раиси Серик Ақилбай.

Унга кўра, «Адолатли сайлов учун» штаби жамоат ташкилотидир, яъни давлатга алоқаси йўқ.

«Бизнинг асосий мақсадимиз – халқнинг сайловга оид ҳуқуқларини билишидир. Шу билан бирга, мамлакат адвокатлар уюшмасига ҳам мурожаат қилмоқчимиз. Штаб ишида иштирок этиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларига ҳисса қўшиш истагида бўлган ҳуқуқшунослар учун эшигимиз очиқ»

, – дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар