Президент пойтахт ҳокимининг ишига ижобий баҳо берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгиновни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда расмий сайти.

Учрашувда Алтай Кўлгинов Давлат раҳбарига Нур-Султан шаҳрини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда берилган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот берди.

Қозоғистон Президентига турар жой, ижтимоий объектлар: мактаблар, касалхоналар ва шифохоналар, енгил атлетика стадионини қуриш режалари, қозоқ драма театри қурилиши бўйича ахборот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев кам таъминланган оилаларга ва имконияти чекланган фуқароларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш муҳимлигини таъкидлаб, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш лозимлигини қайд этди.

Шунингдек, Давлат раҳбари пойтахт ҳоикмига шаҳар инженер тармоқларини такомиллаштириш, канализация тизимларини модернизация қилиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Президент пойтахт ҳокими ишига ижобий баҳо бериб, шаҳарни ободонлаштириш ишларини янада жонлантириш вазифасини юклади.

Сўнгги хабарлар