Президент партияларни рўйхатга олиш учун аъзолари сонини икки баравар қисқартиришни таклиф қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий кенгаш мажлисида жамиятимизнинг янги сифат даражасига кўтарилишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш учун унинг камида 40 минг аъзоси бўлиши лозим. Бу норма узоқ вақтдан бери сақланиб келмоқда ва у ўтган давр мобайнида тўғрилигини исботлади. Эндиликда янги сиёсий вазиятга биноан, бир томондан фуқароларнинг талабларига, иккинчи томондан эҳтимол чақириқларга муносиб жавоб беришимиз лозим. Жамиятимиз партия тизимининг янги сифат босқичига тайёр», - деди Давлатимиз раҳбари.

Шу ўринда Қ.Тоқаев рўйхатдан сиёсий партияларни ўтказиш учун учун аъзолари сонини икки баравар, яъни 20 минг нафаргача қисқартиришни таклиф қилди.

«Бу алоҳида аҳамиятга эга ўзгариш. Бу фуқаролар фаоллигини оширишга қўшимча имконият яратади. Умуман, биз партиялар ва сайловлар билан боғлиқ қонунларни босқичма-босқич ўзгартиришимиз лозим», - деди Президент.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар