Президент: Пандемия туфайли Қозоғистонда оммавий тадбирлар тўхтатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус хавфи туфайли оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

«ЖССТ коронавирусни пандемия деб эълон қилди. Ҳукумат махсус эҳтиёт чораларини кўради. Оммавий тадбирлар тўхтатилади. Фуқаролар доимий равишда озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар билан таъминланади. Кичик ва ўрта бизнес зарар кўрмаслиги керак. Асосийси, фуқароларимизнинг саломатлиги. Биз #Birga тўсиқларини енгиб ўтамиз», - дейилади баёнотда.

Сўнгги хабарлар