Президент Осиё чемпионати ғолиб ва​​ совриндорларини табриклади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Президент юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатлари ғолиб ва ​​совриндорларини табриклади, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрида юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионати ғолиб ва ​​совриндорларини эришган ёрқин ғалабалари билан табриклади.

«Нуфузли мусобақада ғалаба қозониб, юрт мартабасини баланд кўтардингиз. Гилам устида ғалабага бўлган ирода ва маҳоратнинг энг яхши намунасини кўрсатиб, мухлисларга катта қувонч бағишладингиз. Бу қатъият ва ирода, тинимсиз меҳнат самарасидир. Ғалабаларингиз спорт билан шуғулланган ёшларни руҳлантириб, юксак марралар сари бошлаши шубҳасиз. Мамлакатимизда кураш санъатини ривожлантириш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Қизиқарли кечтган баҳсларда полвонларимиз сараланганлар қаторидан жой олгани ҳам бунинг ёрқин далилидир», – деб ёзилган Президентнинг табрик мактубида.

Давлат раҳбари спортчилар келгусида ҳам беллашувларда юқори натижаларни кўрсатиб, мамлакат байроғини баланд кўтаришига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 9-14 апрель кунлари Астана шаҳрида Ж. Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Медаллар жадвалида Қозоғистон полвонлари биринчи ўринни эгаллади.

Фото: t.me/aqorda_resmi


Сўнгги хабарлар