+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Президент Нурсултон Назарбоев билан 35 йил олдин қандоқ танишганини айтиб берди

2 Июль 11:00
Баҳам кўринг:
Президент Нурсултон Назарбоев билан 35 йил олдин қандоқ танишганини айтиб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг бугун Egemen Qazaqstan газетасида Елбасы Нурсултон Назарбоевга бағишланган мақоласи чоп этилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади ҚР Президенти карантин тадбирларини яна икки ҳафтага узайтиришни буюрди

«Президентни биринчи марта кўрганимдан бери 35 йил ўтди. Нурсултон Назарбоев 1985 йил сентябр ойида Қозоғистон ССР Вазирлар Кенгаши раиси сифатида Хитойга келди. Ўша пайтда мен элчихонада ишлардим. Ўшанда Ҳукумат раҳбарининг хитойлар билан музокараларда унинг катта билимга эгалиги, тоталитаризм шароитида шаклланган жасур фикрлари, сўзларининг изчиллиги ҳаммамизни жуда хурсанд қилганди. Икки ярим соат давом этган норасмий суҳбатдан сўнг биз элчихона ходимлари билан учрашганимизда, мен ҳамкасбларимга қараб: «Биз, эҳтимол, Қозоғистоннинг бўлажак раҳбари билан гаплашдик«, - дедим. Беш йилдан кейин Нурсултон Назарбоев ҳокимият тепасига келди. Мустақиллик тонгида Қозоғистон Биринчи Президентининг қарорларидан бири менинг тақдиримни белгилаб берди. Мен «Беласу« китобимда шундай ёздим: «Юраги кенг бу одам менинг қобилиятларимга ишонди ва мени туғилиб ўсган Қозоғистон манфаати учун хизмат қилишимга йўл очди«.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, у Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари бўлганида Нурсултон Назарбоев ҳақида дунёга таниқли сиёсатчиларнинг мақтов сўзларини тез-тез эшитган.

«Мен халқимиз учун хурсанд бўлдим. Нурсултон Назарбоев нафақат мамлакат Президенти, балки халқнинг ардоқли фарзандидир. У оддий одамлар оиласида туғилган, қозоқ мактабида таҳсил олган ва карьераси давомида темирдек товланди. У ўзи туғилиб ўсган Алатаунинг баланд чўққилари каби баланд мақсадларга эришишни орзу қилар эди. Болалигидан у одамларга ғамхўрлик қиларди, халқ меросини эъзозларди, шунинг учун у зиёлиларга яқин эди. Ташкилий маҳорат ва иштиёқ ёш раҳбарни менежментнинг энг юқори поғонасига олиб чиқди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив