Президент Nazarbayev University илмий-тадқиқот ишлари билан танишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Nazarbayev Universityга ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент университетдаги ўқув, илмий-тадқиқот ишлари, университетни янада ривожлантириш стратегияси билан танишди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга кампусни, илмий марказлар ва лабораторияларни ривожлантириш режаси кўрсатилди. Шунингдек, Қозоғистон Президентига фан, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги, экология ва спорт соҳаларида турли таълим лойиҳалари ва дастурлари тақдим этилди. Мазкур лойиҳа ва дастурлар орқали университет Давлат раҳбари ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга университетнинг етакчи хорижий илмий-таълим марказлари билан ҳамкорлиги, тиббий ва инновацион кластерлар фаолияти, шунингдек, университет битирувчиларининг стартап лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Президент «Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект» институти лойиҳалари, Энергетика космик лабораторияси фаолияти билан танишди.

Қасим-Жомарт Тоқаев талабалар билан суҳбатлашди ва университетнинг фахрий меҳмонлар китобида дастхат қолдирди.

Сўнгги хабарлар