Президент молия-кредит институтлари ноқонуний фаолиятига чек қўйишни буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҳуқуқ-тартибот идоралари ва молия бозорини тартибга солувчи давлат идоралари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда фуқароларга жиддий моддий зарар етказган молиявий институтларнинг ноқонуний фаолиятини тўхтатиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев кенг жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган вазиятни батафсил ўрганиб чиқиб, фуқаролар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, айбдорларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришни буюрди. Давлат раҳбари келажакда бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўйиб бўлмаслигини ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ишларнинг муҳимлигини эълон қилди.

Бундан ташқари, йиғилишда Евроосий иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан миллий қонунчиликка зид равишда олиб келинган автоуловларни рўйхатдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Президент ҳукуматга Қозоғистон қонунчилигини, шунингдек давлат бюджети ва транспорт воситалари эгаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу муаммони ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар