Президент ҚР Конституциявий суди раисини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев 2023 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси лавозимига киришадиган Элвира Азимовани қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент Конституция нормаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлайдиган янги орган ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаев Конституциявий суд мамлакатда демократиянинг асосий тамойилларини қарор топтиришга ҳисса қўшишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Янги орган Конституциявий кенгаш ваколатига кирувчи масалалар доирасидан ташқарида айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузади, деб ҳисоблаган фуқароларнинг мурожаатларини ҳам кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фармони билан Элвира Абилхасимқизи Азимова Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси лавозимига тайинланди.

Сўнгги хабарлар