Президент қозоғистонликларни Пасха байрами билан табриклади

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Пасха байрами билан табриклади, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Ҳурматли ватандошлар!

Мамлакатимизнинг православ христианларини Пасха байрами билан табриклайман!

Бу меҳр-оқибат, тинчлик-осойишталик, адолатни тарғиб этувчи, халқни меҳр-саховатга, яқинларига мурувват кўрсатишга чорловчи байрамдир.

Православ жамоатчилиги давлат ва жамиятнинг барқарор ривожланишининг асоси бўлган инсонпарварлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик каби қадриятларни қарор топтиришга катта ҳисса қўшди.

Қозоғистонда қонун устуворлигини ўрнатиш, фуқароларга тенг имкониятлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги кенг кўламли ўзгаришлар давом этади.

Биз миллий бирдамликни мустаҳкамлаб, бебаҳо бойлигимиз – этник маданиятлар ва диний анъаналар ранг-баранглигини асраб-авайлаймиз.

Пасха байрами ҳар бир хонадонга қувонч ва бахт олиб келсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, мўл-кўлчилик ва муваффақиятлар тилайман!

Сўнгги хабарлар