Президент: Қозоғистонда ҳалол бизнес қилиш ҳамма учун фойдали ва хавфсиз бўлиши керак

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда ҳалол бизнес қилиш ҳамма учун фойдали ва хавфсиз бўлиши керак. Бу ҳақда давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Рақобат вазияти тенглаштирилади. Энди ҳеч кимга устунлик берилмайди. Қозоғистонда ҳалол бизнес юритиш давлат аппаратининг алоқалари ва ҳомийлигидан қатъи назар, ҳамма учун фойдали ва хавфсиз бўлиши керак. Бу асосий позиция. Биз кичик ва ўрта бизнесни ривожлантирамиз. Биз асосий эътиборни тадбиркорларнинг янги авлодини етиштириш, янги ғоя ва фикрларни қўллаб-қувватлашга қаратамиз. Шу билан бирга, давлат йирик, ташкил этилган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашдан бош тортмайди. Аксинча, биз сизни, биринчи навбатда, адолатли Қозоғистонни барпо этишда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз»

, — деди Давлат раҳбари.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар