+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Президент: Қозоғистон инвестиция жалб қилиш бўйича минтақада етакчи бўлиб қолиши керак

10 Июнь 16:57
Баҳам кўринг:
Президент: Қозоғистон инвестиция жалб қилиш бўйича минтақада етакчи бўлиб қолиши керак

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун энг қулай шароитларни яратиш сиёсатини давом эттиради. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Хорижий инвесторлар кенгашининг 33-ялпи мажлисида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Президент «Қозоғистонда хизмат кўрсатган шифокор» унвонини жорий этишни таклиф қилди Қозоғистонда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 180 млрд тенге тўлов берилган

«Бугунги ялпи мажлиснинг мавзуси - бу нохомашё секторни ривожлантириш. Узоқ давом этган хомашё суперцикли ниҳоясига етаётганини бунгача бир неча бор такрорлаганман. Нефтга бўлган талаб ва нархларнинг аввалги тебранишларини ҳисобга олган ҳолда, бу галги конъюнктура вазият билан боғлиқ бозор омиллари билангина белгиланмаслигини кўриш мумкин. Бу бизнинг кўзимиз олдида содир бўлаётган чуқур технологик ҳаракатга бўйсунади. Миллий иқтисодиётни яшиллаштириш бўйича режалар ва прогнозлар давлат сиёсатининг аниқ чораларига айланмоқда. Бу Қозоғистон иқтисодиётининг технологик мураккаблиги ва кенг кўламли яшиллаштириш диверсификация қилишда мисли кўрилмаганлигини исботлайди», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев таъкидлашича, Қозоғистон иқтисодий тизим сифатида нафақат ички сармоялар, ички талаб ва хомашё экспортига ишониши мумкин.

«Мамлакатимиз сифатли хорижий сармояларни жалб қилиш учун энг қулай шароитларни яратиш сиёсатини давом эттиради. Биз минтақада ва МДҲда етакчилигимизни сақлаб қолиш ниятидамиз. Маҳаллий локал қиймат яратиш учун Қозоғистоннинг ички талаб ва ишлаб чиқаришга нисбатан сиёсати ўзгаришсиз қолади. Бундан ташқари, бундай тадбирлар имкон қадар бозорга йўлантирилган бўлиши керак. Акс ҳолда глобал ёки минтақавий рақобатбардошликка эришиш мумкин эмас», - деди Президент.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив