Президент Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

«Азиз биродарлар!

Барчангизни Улуснинг улуғ куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Наврўз – яшариш ва янгиланиш, фаровонлик ва ҳамжиҳатликнинг бошланиши. Йилнинг бу фасли кун ва тун тенглашиб, ернинг яшарган вақтидир. Шу боис ота-боболаримиз азалдан қуёшли баҳор айёмига алоҳида эътибор бериб, уни Улиснинг улуғ куни деб атаган.

Жамиятдаги тинчлик-осойишталик ва тотувлик анъаналари халқимизнинг барча анъана ва урф-одатлари ўзаро чамбарчас боғланган ушбу байрам табиатига мос келади. Бугун Наврўз чинакам умумхалқ байрамига айланди.

Айни кунларда меҳр-оқибат, бунёдкорлик каби фазилатлар, айниқса, улуғланади. Шу туфайли мамлакатимиз ҳамжиҳатлиги мустаҳкамланиб, тинч-тотув яшаб келмоқда.

Халқимиз ҳамиша Наврўзни эзгулик хабарчиси деб билган. Қозоғистон тараққиётнинг янги даврига қадам қўйди. Туб ўзгаришлар жонажон Ватанимиз равнақига янги суръат бағишлашига ишонаман. Бирлашган халқимиз фаровонлиги ортиб, кўтарган эзгу ташаббусларимиз бардавом бўлсин, биродарлар!

Наврўз ҳар бир хонадонга бахт, қувонч олиб келсин!

Оилангизга сиҳат-саломатлик ва бахт тилайман!

Байрам муборак бўлсин!

Ризқу насиба мўл бўлсин!», - дейилади табрикда.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар