Президент Қозоғистон халқини Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterдаги саҳифасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади, дея хабар беради Kazinform.

«Барчангизни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Болалар - мамлакатимиз келажаги. Ёш авлод камолоти учун қулай шарт-шароит яратиш давлатимиз фаолиятининг доимо устувор йўналиши бўлиб қолади. Фарзандларимизнинг келажаги порлоқ бўлсин!», - деб ёзади Президент.


Сўнгги хабарлар