Президент: Қозоғистон - Евроосиёдаги кўп томонлама тузилмаларнинг асосчиларидан биридир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистон дипломатиясининг Евроосиё қитъасидаги ролини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон дипломатияси кўплаб, ҳатто энг мураккаб халқаро масалаларни ҳам музокаралар йўли билан ҳал этишдан манфаатдор. Бу тажриба йиллар давомида шаклланиб, ижобий натижаларни кўрсатмоқда. «Мамлакатимиз давлатлараро ва фуқаролар низоларини ҳал этиш бўйича тинчлик ташаббусларини илгари сурмоқда, – деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистонда жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг қурултойлари ўтказилиб, цивилизациялар уйғунлигини ўрнатишга ҳаракат қилганини эслатди.

– Буларнинг барчаси хорижлик ҳамкасбларимиз томонидан юқори баҳоланмоқда ва қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, 2010 йилда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилдик. Қозоғистон 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси бўлган.

Қозоғистон Евроосиё қитъасидаги кўп томонлама тузилмаларнинг асосчиларидан бири ҳисобланади. – Мамлакатимиз МДҲ, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар фаолиятини жонлантиришда фаол иштирок этмоқда, – деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар