+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Президент коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиққан Қозоғистон олимларини табриклади

6 Апрель 10:42
Баҳам кўринг:
Президент коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиққан Қозоғистон олимларини табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Масғут Айқимбаев номидаги Ўта хавфли юқумли касалликлар миллий илмий маркази ва ҚР Таълим ва фан вазирлиги қошидаги Миллий биотехнология маркази ходимларига табрикнома йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти хайрия ва кўнгиллилар ташкилотлари вакиллари билан учрашди ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ ҚР Президенти Миллий ишонч кенгаши билан долзарб масалаларни муҳокама қилди

«Илмий-тадқиқот институтлари ходимларини COVID-19 коронавирусини аниқлаш учун диагностика тест тизимини ишлаб чиққанлиги билан табриклайман! Ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича миллий илмий марказ ва Миллий биотехнология марказининг олимлари қисқа вақт ичида халқаро стандартларга жавоб берадиган тест тизимини ишлаб чиқдилар. Сизнинг ютуқларингиз шуни кўрсатадики, маҳаллий биотиббиёт саноати рақобатбардошлиги юқори. Ушбу янгилик дунё бўйлаб коронавирус эпидемиясининг тарқалишига қарши курашда жуда муҳим аҳамият касб этади. Ишончим комилки, ишлаб чиқилган тест тизими минглаб фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга ёрдам беради», - дейилади табрик хатида.

Қасим-Жомарт Тоқаев илмий марказларга миннатдорчилик билдирди ва юрт манфаати йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив