Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Конституция куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Конституция куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

***

Азиз ватандошлар!

Сизларни Конституция куни билан табриклайман!

Конституциямиз - азиз Мустақиллигимизнинг ишончли таянчи.

Конституция шуни кўрсатадики, давлатимиз ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан демократия ва қонун устуворлиги тамойилларига амал қилади. Бу бизнинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишимизни ҳам белгилайди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси ва бевосита иштирокида ишлаб чиқилган мамлакатнинг асосий ҳужжати ижтимоий-иқтисодий ютуқларимиз ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

Конституциямизнинг олижаноб тамойиллари иқтисодий инқирозни ишонч билан бартараф этиш ва ишонч билан олдинга силжишимизга имкон беради.

Биз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайдиган дахлсиз қадриятларга асосланган адолатли давлат қурамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз - аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш.

Конституциямиз ҳар қандай камситишни тақиқлаб, мамлакат бирлигини ва инсон виждони ва қадр-қимматининг дахлсизлигини сақлаб, миллатимизни бирлаштиради. Бу асосий тамойиллар бизнинг бебаҳо бойлигимиз - ички сиёсий барқарорликни таъминлайди.

Мустақиллик руҳи ҳар бир сатрида акс этган Конституциямизга ҳурмат халқимизнинг ватанпарварлик устунига айланди.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, қут-барака ва фаровонлик тилайман!

Сўнгги хабарлар