Президент Қарағанди шаҳридаги автобус ва тижорат техникалари ишлаб чиқарувчи завод билан танишди

None
QARAǴANDY. Кazinform – Давлат раҳбари Қарағанда вилоятига амалий ташрифи чоғида автобуслар ва тижорат техникалари ишлаб чиқарадиган QazTehna заводи фаолияти билан танишди, деб хабар беради Ақорда.

Президентга компания фаолиятининг дастлабки натижалари ҳақида маълумот берилди.


2021 йилдан буён заводда йўловчи ташиш учун 347 та автобус ва электробуслар ишлаб чиқарилди. Жамоат транспорти тармоқларини янгилаш дастури доирасида жорий йил охиригача ҳудудларга 700 дан ортиқ автобус ва электробуслар келтирилиши режалаштирилган. Улардан 208 та автобус мамлакатнинг тўққиз вилоятидаги таълим муассасаларига жўнатилади.

Завод дунёдаги энг йирик йўлочилар транспортини ишлаб чиқарувчи Yutong компанияси билан ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида компания Қозоғистон заводини босқичма-босқич зарур технология билан таъминлайди. Айни пайтда автобус қисмларининг 33 фоизи маҳаллий материаллардан йиғилмоқда. Келгуси беш йилда бу кўрсаткични 50 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бугунги кунда заводда 560 киши меҳнат қилмоқда. Меҳнат жамоасининг аксарияти Сараннинг маҳаллий аҳолисидир.







Сўнгги хабарлар