Президент ислоҳотни ўзидан бошлади – эксперт референдум ҳақида

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 5 июн куни Қозоғистонда умумхалқ референдуми бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Kazinform мухбири ҳуқуқшунос, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси экспертлар кенгаши аъзоси Абзал Бекбосинов билан суҳбатлашди.

«Референдум орқали одамларга имконият берилади. Яъни, Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш халқнинг қўлида. Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, мустақилликка эришганимиздан кейинги 30 йил ичида референдум фақат бир марта ўтказилган. Илгари Конституцияга ўзгартиришлар фақат парламент доирасида киритилар эди. Ҳозирда Президент Конституциянинг 33 та моддасига ўзгартириш киритишни халқнинг ихтиёрига қолдирмоқда. Халқ ўз тақдирини ўзи белгилайди. Масалан, Швейцарияда йилига эмас, ҳар ойда 1-2 марта референдум ўтказилади. Демак, давлат ҳар қандай масалада халқ билан маслаҳатлашади. Бизда эса 27 йил ичида биринчи марта ўтказилмоқда, - деди Абзал Бекбосинов.

Унга кўра, қозоғистонликлар қонунда берилган имкониятдан фойдаланишлари керак.

«Референдум маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноят кодекси ёки низом эмас. Бу бизнинг Конституциямиз. Агар аҳолининг кўпчилиги референдумни қўллаб-қувватласа, Конституциянинг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритилади. Улардан бири Конституциянинг Президент тўғрисидаги моддасининг 2-бандига киритилаётган ўзгартиришдир. Биринчиси, Президентнинг партияда бўлмаслиги, иккинчиси, супер-президентлик тамойилидан воз кечиши. Қолаверса, референдум ижобий натижа берган тақдирда Президентнинг яқинлари юқори давлат лавозимларига тайинланмайди. Буларнинг барчасини сарҳисоб қиладиган бўлсак, Президентнинг ўзгаришларни ўзидан бошлаётганини кўришимиз мумкин», - дейди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар