Президент иштирокида Миллий кенгаш мажлиси бўлиб ўтмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун пойтахтимиздаги Мустақиллик саройида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг 2-чи Мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда, шунингдек, ҚР Президенти Администрацияси Раҳбари Ерлан Қошанов, Президент маслаҳатчиси Ерлан Қарин, Ҳукумат раҳбари ўринбосари Бердибек Сапарбаев, Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев, Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов ва Кенгаш аъзолари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 12 июнида Давлатимиз раҳбари томонидан «ҚР Президенти қошидаги Миллий жамоатчилик ишончи кенгашини таъсис этиш тўғрисида»ги Фармон имзоланган.

6 сентябрда Мустақиллик саройида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг 1-чи Мажлиси бўлиб ўтганди.

Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг таркиби кимлардан ташкил топиши ҳақида мана бу ердан танишишингиз мумкин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар