+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Президент ишлаб чиқариш ва савдони ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

14 Август 18:25
Баҳам кўринг:
Президент ишлаб чиқариш ва савдони ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бирқатор вазирликлар раҳбарларини қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этади Саноат сиёсати тўғрисидаги қонун қабул қилинади – ҚР Президенти

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов Давлат раҳбарига вазирликнинг жорий йил 7 ойидаги фаолияти натижалари, шунингдек, давлат дастурларининг бажарилиши тўғрисида маълумот берди.

Бейбит Атамқуловнинг сўзларига кўра, пандемия сабаб бўлган инқирозга қарамай, вазирлик ижобий натижаларга эришган. Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда «Нұрлы жер» дастури бўйича 7 миллион квадрат метр уй қурилиб, 61,3 минг оиланинг яшаш шароити яхшиланди. Бундан ташқари, «Нұрлы жер» дастури бўйича 9,8 минг км узунликдаги миллий ва маҳаллий йўллар қурилмоқда ва реконструкция қилинмоқда.

Бундан ташқари, йил охирига қадар республиканинг барча ҳудудларида Индустрия харитасини амалга ошириш учун 160 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

Президент ички бозорни тўлиқ қамраб олиш учун ишлаб чиқариш саноатини янада рағбатлантириш ва қайта ишланган маҳсулотлар улушини орттириш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган уйларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши муҳим ижтимоий вазифадир. Шунингдек, транспорт-транзит инфратузилмасини модернизация қилишни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

***

ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирлик фаолияти натижалари, шунингдек 2025 йилгача савдони ривожлантиришнинг имкониятлари ва истиқболлари тўғрисида маълумот берди.

Давлат раҳбари вазирга ташқи бозорларга киришни тиклаш ва уни янада ривожлантириш бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди. Президентнинг таъкидлашича, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, техник тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими орқали ички бозорни сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш муҳим вазифалардан биридир.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив