Президент Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқуловни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Давлат раҳбарига «Нұрлы жер», «Нұрлы жол» ва Индустриялаштириш дастурларининг амалга ошилиши ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда турар жой қурилиши, жумладан, кам таъминланган ва кўп фарзандли оилаларни, ёшларни турар жой билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга транспорт соҳасини ривожлантириш, автомобиль йўлларни қайта таъмирлаш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қабул қилинган чора-тадбирлар бўйича ҳисобот берилди.

Учрашув якунида Президент давлат дастурларини сифатли амалга ошириш бўйича бирқатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар