Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -14 °С
Алматы: -7 °С

Президент хизмат чоғида жиноятчи қўлидан ҳалок бўлган полициячини «Айбын» ордени билан мукофотлади

20 Январь 13:14

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Фармонига биноан, хизмат бурчини адо этаётганда ҳалок бўлган полициячи Дархан Базарбаев ІІІ даражали «Айбын» ордени билан мукофотланди, деб хабар беради Ақорда.

«Хизмат бурчини матонат билан ўтаб, жонини фидо қилгани учун Ички ишлар вазирлиги Қостанай вилояти Полиция департаменти Қостанай туман полиция бўлимининг полициячиси Дархан Серикович Базарбаев (мархум) ІІІ даражали «Айбын» ордени билан мукофотлансин», - дейилган Фармон тманида.

Эслатиб ўтамиз, Дархан Базарбаев 19 январь куни хизмат бурчини ўтаётганда жиноятчи томонидан ўлдирилди. Қостанайда ўлдирилган полициячининг уйида 4 ойлик чақалоғи қолди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар