Президент Фармони билан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи вакил институти ташкил этилди

None
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари ҳуқуқлари бўйича вакил институтини ташкил этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:

Ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари ҳуқуқлари бўйича вакил институти ташкил этилсин. Вакилнинг асосий мақсадлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини таъминлаш, шунингдек, давлат ва жамоат институтлари билан ўзаро ҳамкорликда уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашдан иборат бўлиши керак», — дейилади Президент томонидан имзоланган Фармонда.

Маълумки, Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради ва унинг бажарилишини назорат қилиш ҚР Президенти Администрацияси зиммасига юклатилган.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар