Президент Фармони билан Абай, Жетису ва Улитау вилоятлари ташкил этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Фармони билан Қозоғистонда учта янги вилоят ташкил этилди. Kazinform Фармон матнини эълон қилади.

Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғрисида

«Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Алмати вилояти маъмурий маркази Талдиқорған шаҳридан Қонаев шаҳрига кўчирилсин.

2. Қуйидагилар:

1) Шарқий Қозоғистон вилояти таркибидан Ақсуат, Абай, Аягўз, Бесқарағай, Бородулиха, Жарма, Уржар, Кўкпекти, Семей ва Курчатов туманларини бўлиб бериш йўли билан маъмурий маркази Семей шаҳрида жойлашган Абай вилояти;

2) Алмати вилояти таркибидан Ақсу, Алакўл, Ескелди, Қаратал, Кербулақ, Кўксу, Панфилов, Сарқан, Талдиқорған ва Текели шаҳарларини бўлиб бериш йўли билан маъмурий маркази Талдиқорған шаҳрида жойлашган Жетису вилояти;

3) Қарағанди вилояти таркибидан Жанаарка, Улитау туманлари, Жезқазған, Қаражал ва Сатпаев шаҳарларини бўлиб бериш йўли билан, маъмурий маркази Жезқазған шаҳрида жойлашган Улитау вилояти ташкил этилсин.

3. Белгилансинки, Алмати вилоятининг маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари, шунингдек марказий давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бўйсунувчи ташкилотлари Қонаев шаҳрига кўчирилгунга қадар Талдиқорған шаҳрида бўлади.

4. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Қозоғистон Республикаси Олий суди, Қозоғистон Республикаси Судялар олий кенгаши, Қозоғистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунувчи ва унга ҳисобот берадиган давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда

ушбу Фармонни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси)ни тасдиқласин ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширсин.

5. Марказий давлат органлари, Абай, Жетису, Улитау вилоятлари, шунингдек Шарқий Қозоғистон, Алмати, Қарағанди вилоятлари маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари, марказий давлат органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари ва ташкилотларнинг узлуксиз ва самарали фаолиятини таъминлаш тўғрисида чора кўради.

6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси зиммасига юклатилсин.

7. Мазкур Фармон 2022 йил 8 июндан кучга киради ва расмий эълон қилиниши шарт.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тоқаев

Нур-Султан, Ақорда, 3 май, 2022 йил

№ 887


Сўнгги хабарлар