Президент Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузовни қабул қилди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Николай Подгузов Давлат раҳбарига Евроосиё тараққиёт банки (ЕТБ) фаолияти якунлари ва Қозоғистон билан келгусидаги ҳамкорлик режаси, шунингдек, банкнинг келгуси давр учун прогнозлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Жорий йилда банк мамлакатга 1,1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритиб, Қозоғистон лойиҳаларига халқаро инвестицияларни жалб этишга таъсир кўрсатмоқчи. Транспорт инфратузилмаси ва логистика, саноат, агросаноат комплекси, яшил энергия ва сув ресурслари каби соҳаларга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Николай Подгузовнинг айтишича, ўтган йили Евроосиё тараққиёт банки Қозоғистонга киритилаётган сармоя миқдорини 2021 йилга нисбатан 5 баробарга ошириб, 1,2 миллиард долларга етказган ва барча режалаштирилган кўрсаткичлардан ошиб кетган.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига халқаро интеграция лойиҳалари амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Аягоз-Бахти темир йўл линияси ва Қозоғистон ҳамда Хитой ўртасидаги чегара ўтиш пункти қурилиши, Астрахан-Манғистау сув қувурини модернизация қилиш каби лойиҳалар.

Бундан ташқари, ЕТБ бошқаруви раиси Президентга шу йил 15 – 17 май кунлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани минтақаси тараққиёт институтлари ассоциацияси (АDFIAP) йиғилишига тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берди. Йиғилишда дунёнинг 40 давлатидан 80 дан ортиқ ривожланиш институтлари, шунингдек, Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро тузилмалари, тармоқ вазирликлари иштирок этиб, мамлакат ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар иқтисодиётига сармоя киритиш масалаларини муҳокама қилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё тараққиёт банки интеграция жараёнларида фаол рол ўйнашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, банкнинг инфратузилмани модернизация қилиш ва қурилиш лойиҳаларида иштирок этиши Қозоғистон иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшади.

Фото: аkorda.kz

Сўнгги хабарлар