Президент ёшлар кадр резервига олинганлар тизими эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғи билан жорий қилинган Президент ёшлар кадр резервига олинганлар тизими эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг муҳим ташаббусларидан бири Президент ёшлар кадр резервини шакллантиришдир. Бу ҳақда илк маротаба сайловолди дастурида маълум қилганди. Президент топшириғи билан, бирнеча ой давомида кенг кўламли ишлар олиб борилди ва бугун ёшларни саралаш якунланди. Комиссия мажлисида экспертлар комиссияси таклиф қилган номзодлар кўриб чиқилиб, 300 нафар ёш қозоғистонлик саралаб олинди», - деди ҚР Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг айтишича, резервга олинган ёшлар давлат бошқарув тизимидаги маъсулиятли лавозимларга тайинланади. Бу борадаги асосий мақсад – малакали раҳбарларнинг янги авлодини шакллантириш ва ёшлар учун самарали ижтимоий лифт тизимини яратиш.

«Ушбу резерв давлат хизмати соҳасини янгилаш, илғор фикрлайдиган ёш лидерларни жалб қилиш ва ёшларни рухлантиришга имконият яратади. Аммо, Президент таъкидлаганларидек, бу ёшлар фақат юқори лавозим эгалари бўлади деб ўйламаслик керак. Бу лойиҳа ёшларни халқ фаровонлиги йўлида чин билдан меҳнат қилишга рухлантириш учун амалга оширилмоқда», - деди М.Ашимбаев.

Лойиҳа ғолибларининг тўлиқ рўйхати билан Президент ёшлар кадр резерви расмий сайтида танишиш мумкин.

Муалллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар