Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Президент дипломатларни ҚР дипломатик хизматининг 30 йиллиги билан табриклади

1 Июль 12:25

NUR-SULTAN. Kazinform – Дипломатик хизматнинг 30 йиллиги халқимиз Янги Қозоғистонни яратишга киришган бурилиш даврига тўғри келди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида» халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табрик сўзида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳурматли Қозоғистон Республикаси дипломатик хизмати фахрийлари ва ходимлари! Сизларни мамлакатимиз дипломатик хизматининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман. Биз бу тарихий маррага катта муваффақият билан эришдик», — дея конференцияни очар экан, ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Давлат раҳбарининг нутқини ўқиб эшиттирди.

Президентнинг табрик сўзида Қозоғистон 186 давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани, 50 дан ортиқ халқаро ташкилотга аъзо бўлгани таъкидланди.

«Биз минтақавий ва глобал жараёнларда фаол иштирок этувчи мустаҳкам ва нуфузли давлатга айландик. Сиз мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ халқаро майдонда мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқдасиз. Ҳозирги геосиёсий беқарорлигимиз шароитида сиз Қозоғистоннинг жаҳон дунёсидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшмоқдасиз»

, — дейилади Қасим-Жомарт Тоқаев табригида.

Давлат раҳбари дипломатик хизматнинг 30 йиллиги халқимиз Янги Қозоғистонни яратишга киришган бурилиш даврига тўғри келганини таъкидлади.

«Бу борада Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига катта маъсулият юкланган. Дипломатларнинг асосий вазифаси давлатимизнинг жаҳондаги мавқеини янада юксалтириш, ташқи хавфсизликни таъминлаш, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат»

, — дейилади табрикномада.

Муаллиф: Серик Сабеков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар