Президент бирқатор қонунларни имзолади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари «Республика ва вилоят бюджетлари, республикага бўйсинувчи шаҳарлар, пойтахт бюджетлари ўртасидаги 2020 – 2022 йилларга мўлжалланган умумий трансфертлар ҳажми тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, деб хабар беради Ақорда.

Шунингдек, ҚР Президенти Миллий жамғармадан республика бюджетига кафолат берилган трансферт ҳажми тасдиқланган «Қозоғистон Республикаси Миллий жамғармасидан 2020 – 2022 йилларга мўлжалланган кафолатли трансферт тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини ҳам имзолаган.

Қонунлар матни матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар