Президент белгилаб берган вазифалар ижроси йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилади – ҚР Сенати Раиси

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон фуқаролари Давлат раҳбарининг стратегик ташаббуслари ва адолатли Қозоғистон яратиш мақсадини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Бу ҳақда Сенат Раиси Маулен Ашимбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«20 ноябр куни мамлакатда сайлов бўлиб ўтди. Мамлакатимиз учун жуда муҳим даврда халқ ўз танловини амалга оширди. Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилди. Сайловчиларнинг 81,31 фоизи Қасим-Жомарт Тоқаевга овоз берди. Шу муносабат билан мамлакат фуқаролари давлат раҳбарининг стратегик ташаббуслари ва адолатли Қозоғистонни яратиш мақсадини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. – Сайловнинг очиқ ва адолатли ўтиши учун барча зарур шароитлар яратилган»

, – дейди М. Ашимбаев Сенатнинг ялпи мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий ва халқаро кузатувчилар сайлов миллий қонунчилик ва ушбу йўналишдаги халқаро стандартлар асосида ўтганини таъкидлади.

«Умуман олганда, бу галги сайлов Қозоғистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйганини исботлайди. Энди олдимизда Президент таъкидлаган муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар турибди. Шундай экан, сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларни барчамиз биргаликда муваффақиятли амалга оширишимиз зарур. Ишонаманки, биз бу йўналишда самарали ҳамкорлик қиламиз»

, — деди Сенат Раиси.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Қасим-Жомарт Тоқаевга 6 миллион 456 минг 392 сайловчи ёки сайловда иштирок этганларнинг 81,31 фоизи овоз берган. «Барча номзодга қаршиман» графасини сайловчиларнинг 460 484 нафари ёки 5,8 фоизи танлаган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Фото: senate.parlam.kz

Сўнгги хабарлар