Президент Алмати аэропортида янги халқаро терминалнинг таъмал тошини қўйди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Алматига амалий ташрифи унинг жанубий пойтахт аэропортида янги халқаро терминал қурилиши капсуласини солиш маросимида иштирок этиши билан якунланди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Тадбир давомида Туркиянинг ТАV Аirports Holding бош директори Серкан Каптан, директорлар кенгаши раиси ўринбосари Сани Шенер ва Алмати халқаро аэропорти президенти Эрсой Алп Эр Тунга Қасим-Жомарт Тоқаевга инвестиция лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

Кейин Президент аеропортда янги халқаро терминал қурилишини бошлашга рухсат берди.

Президент Алмати аэропорти муҳим стратегик объект ва Қозоғистоннинг ҳаво дарвозаси эканини таъкидлади.

– Янги терминал қурилгач, аэропорт йилига 14 миллионгача йўловчига хизмат кўрсатади, яъни бу икки баробар ортади. Янги терминал энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиши ва халқаро стандартларга жавоб бериши керак. Асосийси, барча ишларни ўз вақтида якунлаш, – деди Президент.

Қурилишга жами инвестициялар ҳажми 200 миллион доллардан ошади. Янги терминал фақат халқаро рейсларга хизмат қилади, ҳозиргиси эса ички рейсларга хизмат қилади. Қурилиш 2024 йилнинг ёзида якунланиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар