Президент алмашаверади, лекин мустақиллик абадийдир - Нурсултон Назарбоев
6 Декабрь 10:32

Президент алмашаверади, лекин мустақиллик абадийдир - Нурсултон Назарбоев

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент ўзгаради, лекин Мустақиллик абадий бўлиши керак. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев ўзининг «Мустақиллик сабоқлари» мақоласида мустақиллик ва давлатчилик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади Kazinform мухбири.

«Икки ярим йил аввал мамлакатимизда президент алмашди. Менга: «Конституциямизда сиз учун ҳеч қандай чеклов йўқ. Охирги сайловда сиз 98 фоизга яқин аҳолининг қўллаб-қувватлашига эришдингиз. Лавозимда қолаверинг», деганлар кўп бўлди. Лекин ҳамма нарсанинг меъёри бўлиши керак. Ўттиз йилга яқин ҳокимиятда ишлаганим давомида кўплаб шогирдлар тарбияладим. Улар орасида Ҳукуматни бошқарган, жаҳон сиёсатида ўзини муваффақиятли кўрсатган, ҳақиқий ватанпарвар, юқори малакали мутахассис Қасим-Жомарт Кемелович Тоқаев номзодини илгари сурдим. Сайловларда уни аҳолининг катта қисми қўллаб-қувватлади», - деб ёзади Нурсултон Назарбоев.

Шу тариқа Елбасы Қозоғистон халқининг ҳамжиҳатлигини, сиёсий изчиллигимизни жаҳон ҳамжамиятига яна бир йўл билан кўрсата олганини таъкидлади.

«Президент алмашаверади, лекин мустақиллик абадий бўлиши керак. Ҳар бир қозоғистонлик келажакда мамлакат мавқеини мустаҳкамлашга, унинг шаънини юксалтиришга хизмат қилиши керак. «Абадий мамлакат» ғоясининг пировард мақсади ҳам шу. Асосийси, юртимиз тинч, авлодимиз озод бўлсин», – деди хулоса қилди Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти.


Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив