Президент Ал-Форобий номидаги ҚозМУ ректорини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Президент ал-Форобий номидаги ҚозМУ ректори Жансейит Туймебаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Давлат раҳбарига университетнинг академик, илмий, инновацион фаолияти натижалари ҳамда таълим муассасасини ривожлантиришнинг янги йўналишлари ва истиқболлари тақдим этилди.

Жансейит Туймебаевнинг айтишича, бугунги кунда университетда 24 мингдан ортиқ талаба, жумладан, дунёнинг 54 давлатидан 2800 нафар хориж фуқаролари таҳсил олмоқда. 542 та таълим дастури амалга оширилмоқда, илмий марказлар ва илмий лойиҳалар сони кўпайди. 2022 йилда АҚШ, Буюк Британия, Япония, Франция, БАА ва Туркиянинг етакчи университетлари билан 30 дан ортиқ шартномалар имзоланди. Истанбул ва Бишкекда ҚозМУ филиаллари мавжуд. Алмати шаҳрида университет негизида МИФИ (Москва) филиали очилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга ўтган йили профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилгани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, ўқув бинолари, лабораториялар, ётоқхоналар таъмирланди. Суд қарорига кўра, иккита ер участкаси ҚозМУ тасарруфига қайтарилди.

Президент университетни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, олий таълим муассасасининг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар