Президент Ақтўбе вилояти ҳокимини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Президент Ақтўбе вилояти ҳокими Ерали Тоғжановни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбарига вилоятни ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ҳисобот берилиб, жорий йилги режа тақдим этилди.

Ерали Тоғжановнинг айтишича, Ақтўбе вилоятида барқарор макроиқтисодий вазият шаклланган. Саноат, қишлоқ хўжалиги, инвестиция ва уй-жой қурилиши соҳаларида асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши таъминланмоқда.

Президентга инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Ўтказилган сармоявий форумлар натижасида биргина охирги уч ойда умумий қиймати 3 триллион тенгедан ортиқ бўлган 12 та меморандум имзоланди. Шунингдек, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш борасидаги ишлар фаоллашди.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг агросаноат мажмуи ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга оид топшириғи ижроси ҳақида маълумот берилди. Вилоят ҳокими вилоятдаги 315 та аҳоли пунктини комплекс ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилаётганини таъкидлади. Вилоятда «Қишлоқ омонати» лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2022 йилда лойиҳани молиялаштириш учун республика бюджетидан 3 миллиард тенге, жорий йилда эса қўшимча 3,5 миллиард тенге ажратилди.

Айни пайтда «Bilim All» лойиҳаси доирасида 10 минг нафарга яқин болани ўз ичига олган 120 та кичик қишлоқ мактабида таълим сифатини ошириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Учрашув якунида Президент вилоят инфратузилмасини ривожлантириш, вилоят аҳолисини ўйлантираётган ижтимоий муаммоларни ҳал этишни давом эттириш бўйича топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар