Президент Ақмола вилояти ҳокимини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Ақмола вилояти ҳокими Ермек Маржиқпаевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президентга Ақмала вилоятини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида маълумот берилди.

Ермек Маржиқпаевнинг таъкидлашича, вилоят иқтисодиётининг қатор йўналишларида ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Хусусан, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган умумий маҳсулот ҳажми илк бор 1 триллион тенгедан ошди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 1,4 триллион тенгени ташкил этди. Асосий капиталга инвестициялар ўсиши сақланиб қолди. Иқтисодиётнинг барча жабҳаларида 22 мингдан ортиқ, жумладан, 16 минг доимий иш ўрни яратилди.

Бундан ташқари, Президентга иситиш мавсумининг бориши, Кўкшетау шаҳрида иссиқлик электр маркази қурилиши, қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, пойтахтга яқин ҳудудларни ривожлантириш, шунингдек туризмни ривожлантириш ҳақида ҳисобот берилди.

Учрашув сўнггида Давлат раҳбари вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини янада яхшилаш, вилоят аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Президентга Ақмола вилоятини 2022- йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида маълум қилинди. Ермек Маржиқпаевнинг таъкидлашича, вилоят иқтисодиётининг қатор йўналишларида ўсиш суръатлари кузатилмоқда.

Хусусан, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган умумий маҳсулот ҳажми илк бор 1 триллион тенгедан ошди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 1,4 триллион тенгени ташкил этди. Асосий капиталга инвестициялар ўсиши сақланиб қолди. Иқтисодиётнинг барча жабҳаларида 22 мингдан ортиқ, жумладан, 16 минг доимий иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, Президентга иситиш мавсумининг бориши, Кўкшетау шаҳрида иссиқлик электр маркази қурилиши, қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, пойтахтга яқин ҳудудларни ривожлантириш, шунингдек туризмни ривожлантириш ҳақида ҳисобот берилди.

Учрашув сўнггида Давлат раҳбари вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини янада яхшилаш, вилоят аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар