Православ қозоғистонликлар Рождество нишонлаш арафасида

None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистонда 7 январ куни православларнинг Рождество байрами нишонланади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

6 январдан 7 январга ўтар кечаси мамлакатнинг барча черковларида Рождество маросими ўтказилади. Астана ва Қозоғистон митрополити Александр Алматидаги Вознесенский кафедрал соборида байрам литургиясини ўтказади. Литургия 6 январ куни соат 23:00 да бошланади. Уни онлайн кўриш мумкин.

Астанадаги Успенский соборида байрам маросимини Қозоғистон православ черкови ишларини бошқарувчи Қаскелен епископи Геннадий ўтказади.

«Қозоғистонда мамлакатнинг икки етакчи динлари – ҳанафий мазҳабидаги ислом ва православ христианлик байрамларини оммавий равишда нишонлаш яхши анъанага эга. Тақвимдаги муқаддас саналар кўп миллатли халқимизни бирлаштиради», - деди Астана ва Қозоғистон митрополити Александр.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар