Пойтахтимизда минглаб ёш оилаларга квартира калитлари туҳфа этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун пойтахтимизда ишлайдиган 1050 нафар ёш фуқарога ижарага бериладиган квартира берилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мустақиллик куни арафасида янги квартира эгаси бўлдингизлар. Шу эзгу амал Елбасы ва ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғи билан амалга оширилмоқда. Бугун 1050 ёш квартирали бўлди. Бундан ташқари 500дан зиёд квартира кам таъминланган оилаларга берилади. Шунингдек, эски уйларни суриш режаси доирасида яна 141 квартира бериш кўзда тутилмоқда. Ёшларнинг эл-юрт хизматида бўлиши учун уларга шароит яратилмоқда», - деди Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов квартира калитларини беришга бағишлаб ўтказилган тадбирда.

Квартираларга ҳужжат қабул қилиш ноябрь ойида бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 5-10 ноябрь оралиғида пойтахтимизда ишлайдиган ёшлардан сотиб олиш ҳуқуқи берилмайдиган, аммо ижара ҳаққи сув текин квартираларга аризалар қабул қилинганди.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар