Пойтахтимизда Миллий кенгашнинг 2-чи Мажлиси бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун пойтахтимиздаги Мустақиллик саройида Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг 2-чи Мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг таркиби таниқли давлат ва жамият арбоблари, сиёсий партиялар, ноҳукумат сектор вакилларидан шакллантирилади. Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясининг Раҳбари, Қозоғистон Республикасидаги Одам ҳуқуқлари бўйича вакил, Қозоғистон Республикасидаги Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Қозоғистон тадбиркорлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича вакил ўз лавозимларига кўра Миллий кенгаш таркибига киради. Шунингдек, Раис қарорига биноан Миллий кенгашга республика ва маҳаллий жамоатчилик кенгашлари вакиллари ва бошқа шахслар ҳам кириши мумкин.

Маълумот ўрнида: 2019 йил 12 июнида Давлатимиз раҳбари томонидан «ҚР Президенти қошидаги Миллий жамоатчилик ишончи кенгашини таъсис этиш тўғрисида»ги Фармон имзоланган.

6 сентябрда Мустақиллик саройида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг 1-чи Мажлиси бўлиб ўтганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар