Пойтахтимизда иш кунини қисқартириш ҳақида маслаҳат берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда қутқарувчилар олий таълим муассасаларида дарсларни бекор қилиш ва иш берувчиларга иш жадвалини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди, деб хабар беради Kazinform Нур-Султан ФВДга ҳавола қилиб.

Шаҳар Полиция департаменти бошлиғи Ержан Саденов, шаҳар ФВД бошлиғи Бауиржан Сиздиқов ва Нур-Султан шаҳри ҳокими ўринбосари Алтинбек Қайсағалиев об-ҳаво ёмонлашиши туфайли Нур-Султан аҳолисига мурожаат қилди.

Улар 2020 йил 27 январида олий таълим муассасаларида дарсларни бекор қилиш ва иш берувчиларга иш жадвалини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

«Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларига бормаган маъқул. Лекин боғчалар штат режимда ишламоқда», - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, об-ҳаво ёмонлашиши туфайли Нур-Султанда 0-12 синфларда биринчи ва иккинчи сменада дарслар бекор қилинган. Шаҳардан чиқмаслик, жамоат транспорти билан юриш тавсия қилинади.


Сўнгги хабарлар