+7 (701) 759 90 19
USD 375.87 EUR 406.24
RUB 5.84 CNY 53.45
Янгиликлар

Пойтахтда ал-Фаробий ва Абай юбилейлари концепцияси тасдиқланди

21 Январь 11:53
Баҳам кўринг:
Пойтахтда ал-Фаробий ва Абай юбилейлари концепцияси тасдиқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда ал-Фаробийнинг 1150 ва Абайнинг 175 йиллик юбилейларини нишонлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқилиб, концепция тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Пойтахт аэропортида 30дан зиёд авиарейс кечикмоқда Президент пойтахт ҳокимининг ишига ижобий баҳо берди Нур-Султанда беш йил ичида 50 та мактаб қурилади

«Бу йил ал-Фаробийнинг 1150 ва Абайнинг 175 йиллик юбилейлари ҳамда Олтин Ўрданинг 750 йиллиги нишонланади. Бундан ташқари, ІІ Жаҳон уруши тугаганига 75 йил, ҚР Конституциясига 25 йил ва Қозоғистон халқи Ассамблеясига 25 йил тўлади. Ушбу юбилейларнинг барчаси пойтахтимиздан бошланади. Шунинг учун биз ҳар бир ишга масъулият билан ёндашишимиз лозим», - деди шаҳар ҳокими ўринбосари Бақтияр Макен ҳокимликда бўлиб ўтган йиғилишда.

У пойтахтда бўлиб ўтадиган тадбирларга масъул бошқармалар ва ташкилотларнинг тайёргарлигини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

«Тегишли режа тасдиқланди. Махсус топшириқ бор. Шаҳар миқёсида бўлиб ўтадиган тадбирларнинг концепцияси тасдиқланди. «Абай олами» маркази буюк шоир юбилейининг бош марказига айланади. Унга келган меҳмонлар маънавий озуқа олиши лозим», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Калит сўзлар: Маънавият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив