Пойтахт ва 11 та вилоятда йўллар ёпилган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво ноқулайликлари туфайли пойтахт ва 11 та вилоятда йўллар ёпилган, деб хабар беради Kazinform «Қазавтожолга» ҳавола қилиб.

«Қазавтожолдан» маълум қилишларича, Нур-Султан шаҳридан чиқадиган йўлларнинг ҳаммаси барча турдаги транспорт воситалари учун ёпиқ.

Шунингдек Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Павлодар, Жамбил, Туркистон вилоятларида йўллар қисман ёпилди.

Йўллардаги чекловлар ҳақида тўлиқ маълумотни реал вақт режимида мана бу ердан билиб бориш мумкин.


Сўнгги хабарлар