Пойтахт уйларини газ билан таъминлаш суръати икки баравар ошди - Нур-Султан шаҳри ҳокими
17 Август 16:54

Пойтахт уйларини газ билан таъминлаш суръати икки баравар ошди - Нур-Султан шаҳри ҳокими

NUR-SULTAN. Kazinform - Пойтахт ҳокимии Алтай Кўлгинов шаҳарни газ билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Пойтахтдаги турар-жой биноларини газ билан таъминлаш шаҳар экологиясига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Бу масала Президент назоратида, тегишли маблағ ажратилди. Алмати ва Сариарқа туманларида газ тармоқлари ўрнатилди, ҳозирда уйлар газга уланмоқда. Ҳужжатлаштириш тартиби соддалаштирилди, газга уланиш суръати икки баробарга оширилди. Июн ойида Сариарқа туманида 140, июл ойида 290 хонадон газлаштирилди. Қиш бошланишидан олдин уйларимизни газга улашга улгурамиз»

, — деди Алтай Кўлгинов.

Унинг сўзларига кўра, Сариарқа туманида аллақачон 2,5 минг турар-жой биноси газга уланган.

«Айни тартибда Алмати туманида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳудудда тутун сезиларли даражада камайди. Газ уланиши билан экологиямиз яхшиланади. Келгуси йилдан бошлаб Шубар микрорайонига газ етказиб берамиз. Хусусан, икки йил ичида газлаштириш ишлари жадал олиб бориладиган бўлса, шаҳримиз экологияси анча яхшиланади»

, — дея хулоса қилди ҳоким.

«Ҳамма пудратчилар ҳам ўз ишига масъулият билан ёндашмайди, ҳатто давлат томонидан билдирилган ишончни ҳам қадрламайди. 3-ИЭС устидан депутатлик назорати бўлиши учун жамоатчилик назоратида депутатлар ҳам иштирок этишларини сўрайман. Пудратчи масъулиятни ҳис қилсин. Янги биноларни иссиқлик билан таъминлаш учун ишни ташкил этиш, иссиқлик электр станцияси қурилишини ўз вақтида якунлаш зарур. Депутатлар ҳам аралашишини таклиф қиламан»

, - деди А.Кўлгинов.

Фото: infosmi.net

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив