Пойтахт куни санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда нишонланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Пойтахт кунини нишонлаш арафасида Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси фуқароларни эҳтиёт чораларига масъулият билан ёндашишга чақирди, дея хабар беради Кazinform.

Қўмита расмий вакили Ержан Байтанаев аҳолига одамлар кўп тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш, қўлларни антисептиклар билан ювиш, ижтимоий масофани сақлашни тавсия қилди.

«Шунингдек, ўзингизни ва яқинларингизни эпидемиядан ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистоннинг ҳар бир фуқаросини CОVID-19 га қарши ўз вақтида эмлаш ва ревакцинациядан ўтишларини сўраймиз. Касалликнинг олдини олишнинг энг самарали усули бу эмлашдир. Бироқ, маълум вақт ўтгач, эмлашнинг ҳимоя кучи пасаяди ва антитаначалар йўқола бошлайди. Уларнинг даражаси инфекцияга қарши курашишга етарли бўлиши учун олти ойдан сўнг қайта эмлаш жуда муҳим», — деди қўмита вакили.

Сўнгги хабарлар