Пойтахт куни муносабати билан қандай тадбирлар ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Пойтахт куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform шаҳар ҳокимлигига таяниб хабар беради.

Шаҳарнинг 24 йиллиги муносабати билан концертлардан тортиб, спорт байрамларигача ўнлаб турли тадбирлар ўтказилади.

Пойтахт кунида қатор ижтимоий объектлар (навбатда турганларга квартира калитларини топшириш), фабрикалар, майдонлар, жамоат жойлари, 80 дан ортиқ ҳовли майдонлари ва ҳ.к. тақдимоти бўлади.

Шунингдек, ушбу кун муносабати билан шаҳарнинг бир қатор ташкилотлари томонидан концертлар, спорт мусобақалари, кўргазмалар ва ҳ.к. ташкил қилинади.

1-6 июл кунлари «Атамекен» этно-мемориал мажмуасида «Елорда пейзаждарқ» бадиий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Бирлашган музейлар дирекцияси байрам муносабати билан бир нечта экспозицияларни ташкил этади: 1-8 июл кунлари «Ел тірегі – Елорда» кўргазмаси бўлиб ўтади.

Айни пайтда «Астана Опера» опера ва балет театри «Кумуш аср»нинг «Шопениана» ва «Шеҳрезада» балетларини тақдим этади.

5 ва 6 июл кунлари «Отан» монументи ёнидаги Колизей спорт майдонида стритбол бўйича «Nur Sultan Cup» турнири ташкил этилади.

5-9 июл кунлари «Астана Баллет» театри «Орфей ва Эвридика» балетининг премьерасига таклиф қилади.

Пойтахт куни, 6 июл, соат 11:00 да Триатлон боғида «Еlorda tolqyny» спорт мусобақаси бошланади. Айни пайтда «Қазанат» ипподромида чавандозлар «Елорда кубогы» мусобақаларида қатнашмоқда.

Кечқурун соат 21:00да Улиқпан Жолдасов Амфитеатр саҳнасида «Ақ қанат-Ақ құсым» дастури билан чиқиш қилади.

Соат 18:00 дан 22:00 га қадар «Астана-Арена» стадиони автотураргоҳида анъанавий «Халықпен бірге» Open air ўтказилади. Ўша оқшом «Қазақстан» МКЗ «Дос-Муқасан» ансамбли ижодига бағишланган «Далам менің» концерти ташкил этилади.

8 июл куни Амфитеатрда «Мен сені сүйемін, менің астанам» номли концерт спектакли бўлиб ўтади. «Барс Арена» муз саройи ёнида 12 соатлик о ўтказиладиган Open air «You Fest» тадбири 20 июлга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт куни муносабати билан тадбирлар июн ойида бошланган эди. Жумладан, Ермурат Усенов таваллудининг 70 йиллигига бағишланган «Өмір дастаны» концерти, эркаклар ва аёллар ўртасида бокс бўйича «Елорда кубогы» халқаро турнири, кўргазмалар, шунингдек, Миллий дўмбира куни байрами ташкил этилди.

Сўнгги хабарлар