Пойтахт аэропортида қор бўрони туфайли 14та рейс қолдирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев халқаро аэропортида қор бўрони туфайли халқаро рейслар қолдирилди, деб хабар беради Kazinform аропорт матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Аэропорт PR-менеджери Женис Ахметжановнинг маълум қилишича, ҳозирда 9та рейснинг парвози бошқа шаҳарлардан келаётган самолётларнинг кечикиши туфайли кейинга қолдирилган. Улар - «FlyArystan» компаниясининг 2та (Павлодар, Москва) ва «Эйр Астана» компаниясининг 7та рейси (Алмати – 2 та рейс, Қизилўрда, Чимкент – 2та рейс, Ақтўбе, Орал).

«Аэропортдан учиб чиқиши лозим 5та рейс, жумладан «Эйр Астана» компаниясининг Алматига борувчи 4та рейси ва «Аэрофлот» компаниясининг Москвага борувчи битта рейсининг вақти ўзгартирилган. Кучли шамол туфайли (шамол тезлиги секундига 15 метрдан ошади) хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳаво кемаларини муқ қотишига қарши суюқлик билан ишлов беришга йўл қўйилмайди», - деб маълум қилди Женис Ахметжанов.

Таъкидлаб ўтамиз, Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти штат режимида ишламоқда.


Сўнгги хабарлар