Португалияда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган боғ ёнмоқда
17 Август 20:44

Португалияда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган боғ ёнмоқда

LISBON. Кazinform - Португалиянинг марказий қисмида 6 август куни содир бўлган ёнғин ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Серра-да-Эштрела боғидаги ноёб ўрмонни йўқ қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Euronewsга таяниб.

Португалия ҳукумати маълумотларига кўра, Серра-да-Эштреладаги ёнғин Португалияда жорий йилнинг ёзида содир бўлган энг йирик ёнғин бўлиб, тахминан 15 минг гектар майдонни вайрон қилган.

Португалиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари ёнаётган жойдан 300 км узоқликда жойлашган Испания пойтахти – Мадридга ҳам ёнғин ҳиди етиб келди.

Бу йил ўзгача қурғоқчиликни бошдан кечираётган Португалияда июл ойи бир асрнинг энг иссиқ ойи бўлди.

Табиат ва ўрмонларни муҳофаза қилиш институтининг сўнгги маълумотларига кўра, йил бошидан буён 81 минг гектарга яқин майдон ёниб кетган, бу 2017 йилда юз берган ва 100 га яқин одам ҳалок бўлган ҳалокатли ёнғинлардан кейинги энг каттаси.

Фото: euronews.cоm

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Янгиликлар

Архив