Валюталар курси:
    usd/kzt 433.3 eur/kzt 464.19

    rub/kzt 6.48 cny/kzt 64.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Португалияда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни эмлаш режалаштирилган

12 Декабрь 10:15

LONDON. Kazinform – Европада эпидемиологик вазият мураккаб. Буюк Британияда бир кун давомида 58 минг киши вирусни юқтирган. Қироллик санитария хизмати вакиллари декабр ойи ўрталарига келиб омикрон доминант штаммга айланиши мумкинлигини башорат қилмоқда, деб хабар беради Kazinform euronews.comга асосланиб.

Расмийларга кўра, учинчи вакцина омикрон билан касалланиш хавфидан сезиларли даражада ҳимоя қилади. Шунинг учун вакцинанинг бустер дозаси билан эмланишга чақиришмоқда.

Португалияда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни 18-19 декабр кунлари эмлаш режалаштирилган. Аввало, биринчи навбатда бошқа касалликлари бор одамлар эмланади. Коронавирус пандемия бошланганидан бери 10 миллион аҳолига эга Португалияда 1,18 миллион киши вирусни юқтирган ва 18,6 минг киши вафот этган.

Германия соғлиқни сақлаш тизими жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Мамлакатдаги энг йирик шифохоналардан бири бўлган Мюнхен касалхонасидаги ётоқ-жойларнинг тўртдан уч қисмини коронавирус юқтирган беморлар эгаллайди.

Бош шифокорнинг фикрича, эмланганлар сони кўп бўлганида, аҳвол бугунгидан анча яхши бўларди. Жума куни мамлакат парламенти бир қатор тадбиркорларни мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Вакцинани олиши керак бўлган мутахассислар рўйхатига шифохоналар ва қариялар уйлари ходимлари киради.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар