Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Полиция чегарада қолиб кетган 700 нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатди

10 Апрель 12:51

SARYAǴASH. Kazinform - Полиция ва Сариағаш тумани аҳолиси бир неча кун давомида чегарада қолиб кетган 700га яқин Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатди. Уларни иссиқ овқат, вақтинча турар жой билан таъминладилар ва бошқа зарур ёрдам кўрсатдилар, дея хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ДП матбуот хизматига таяниб.

Дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши туфайли турли мамлакатларда ишлаётган фуқаролар ўз ватанларига қайта бошлаган. Қозоғистоннинг чегараолди ҳудудларида ватанига қайтаётган кўплаб чет элликлар тўпланган. Масалан, Сариағаш туманидаги «Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктида карантин туфайли кўплаб чет элликлар Қозоғистон чегарасидан Тошкентга ўтиш учун 2-3 кун навбатда туришган.

Полиция ходимлари ва Сариағаш тумани аҳолиси 700га яқин Ўзбекистон фуқароларига иссиқ овқат, вақтинча турар жой ва бошқа зарур ёрдам кўрсатдилар.

Ўзбекистон фуқаролари қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирди.

«Об-ҳаво ёмонлашиб, биз кўчада қолиб кетдик. Бу вақтда полиция бизга ёрдам берди. Биз Қозоғистон халқига меҳмондўстлиги учун миннатдормиз. Бизга иссиқ овқат беришди ва вақтинча турар жой билан таъминлашди. Биз чегарадан омон-эсон ўтиб олишимизга ёрдам беришди», - деди улар.

Ўз навбатида, Сариағаш туман полиция бўлими маҳаллий полиция хизмати ходимлари ва миграция хизмати инспекторлари ҳар куни жамоат хавфсизлигини таъминламоқда, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек фавқулодда вазиятларга риоя қилиш чораларини кўрмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар